Байден Россияни террор ҳомийлари қаторига қўшишга қарши чиқди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритиш зарурми, деган саволга салбий жавоб берди. Унинг сўзларини кеча, 5 сентябрь куни Оқ уйдаги “Reuters” агентлигининг мухбири Жефф Мейсон эълон қилди.

“Россияни терроризмга ҳомий давлатлар рўйхатига киритиш керакми, деган саволга Байден “йўқ” деб жавоб берган.

Аввалроқ Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов “Российская газета” нашрига берган интервьюсида АҚШда Россияни “терроризмга ҳомий давлат” деб эълон қилиш Москванинг энг қаттиқ жавобига олиб келишини айтган эди.

27 июль куни АҚШ Сенати Давлат департаментини Россияни терроризм ҳомийси сифатида деб тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинадаги воқеалар тегишли қарорга асос сифатида кўрсатилган. Аввалроқ Киев Вашингтонга Россияни террор ҳомийлари рўйхатига киритишни сўраб мурожаат қилган эди. 28 июль куни ҳар икки партия конгрессменлари гуруҳи Вакиллар палатасига худди шундай ҳужжат тақдим этиш ниятида эканликларини маълум қилди.

Терроризм ҳомийлари рўйхатига Вашингтон назарида “халқаро террорчилик ҳаракатларини қайта-қайта қўллаб-қувватлаган” давлатлар киритилиши мумкин. Америка маъмурияти рўйхатдаги давлатларга нисбатан санкциялар қўллаш нуқтаи назаридан кенг ваколатларга эга. АҚШ Ғазначилик департаменти ушбу юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, рўйхатдаги мамлакатлар билан савдо қилувчи давлатларга қарши чоралар кўриши мумкин. Рўйхатга ҳозирда Эрон, Шимолий Корея, Куба ва Сурия киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг