Байден Путин билан ўта муҳим масалани муҳокама қилмоқчи

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден маъмурияти Россия ва Америка муносабатларидаги кескинлик давом этаётганига қарамай, жорий йилнинг ёзидан бери Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш ва чеклаш тўғрисидаги шартнома (START – Strategic Arms Reduction Treaty) бўйича Москва билан мулоқотни тиклашга интилмоқда. Бу ҳақда “Foreign Policy” журнали ёзмоқда.

АҚШнинг амалдаги ва собиқ расмийларига кўра, START бўйича музокараларни қайта бошлаш, Оқ уй ва Давлат департаментининг, ҳеч бўлмаганда, шу ёздан бери яширин мақсади бўлиб келган ва Россия билан бу масала бўйича янги учрашувни режалаштириш бир неча ойдан бери давом этмоқда.

Мақолада қайд этилишича, АҚШнинг музокаралар олиб бориш истаги Байден маъмурияти санкциялар билан Россияни халқаро майдонда ёлғиз қолдириш ҳаракатига қарамай, баъзи ташқи сиёсат масалалари бўйича Владимир Путин билан мулоқот қилишга тайёрлигини кўрсатади.

Кеча, 11 ноябрь  куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков START шартномаси бўйича Россия-АҚШ икки томонлама маслаҳат комиссиясининг йиғилиши ноябрь ойи охири ёки декабрь ойи бошида Қоҳирада бўлиб ўтиши ва мавзулардан бири текширувларни қайта тиклаш бўлишини айтган эди.

SRART III шартномаси 2011 йилнинг 5 февралида Барак Обама ва Димитрий Медведев томонидан имзоланган. Унга кўра, Вашингтон ва Москва қитъалараро баллистик ракеталар, оғир бомбардимончи самолётлар, жанговар каллаклар, сув ости кемаларидаги баллистик ракеталар сонини чеклашга келишиб олган. Томонлар бу мақсадга  эришганларини ва ҳозирда ўзларининг ядровий арсеналини белгиланган миқдорда ушлаб турганини айтади. Жо Байден START III нинг амал қилиш муддатини ҳеч қандай ўзгаришсиз яна беш йилга узайтирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг