Байден маъмурияти Россия ва Хитой таҳдидини баҳоловчи разведкачини тайинлади

Олам

image

Кеча, 14 январь куни АҚШ Президенти Байден маъмурияти Марказий разведка бошқармасининг Россия, Хитой ва бошқа рақиблар томонидан мамлакатдаги сайловларга таъсир ўтказишга бўладиган таҳдидларни таҳлил қилувчи ижрочи директорини тайинлади.

Жеффри Вичман Миллий разведка директори Аврил Хейнс томонидан сайловларга таҳдид бўйича ижрочи директор этиб тайинланди. Вичман 30 йил давомида МРБда ишлаган, жумладан, контрразведка ва киберхавфсизлик бўйича юқори лавозимларда ҳам.

Бу тайинлов Америка демократиясига чет эл аралашувининг олдини олиш учун янги разведка марказини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар тўхтаб қолган бир пайтда амалга оширилди. Мутахассислар ва разведка ходимлари таклиф этилаётган Хориждани бўладиган зарарли таъсир маркази зарурлигини таъкидласа-да, марказни ташкил этиш таклифи марказ ҳажми ва бюджети борасидаги келишмовчиликлар туфайли тўхтаб қолган.

Сайловларга таҳдид бўйича ижрочи директор 18 кишилик разведка ҳамжамиятида сайлов хавфсизлиги бўйича барча саъй-ҳаракатларни, жумладан киберҳужумларни, дезинформацион кампанияларни, сиёсатчилар ва сиёсий баҳсларга таъсир қилиш саъй-ҳаракатларини аниқлайдиган ва тўхтатувчи агентликни мувофиқлаштириш учун жавобгардир.


Мақола муаллифи

Теглар

разведка Жо Байден

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг