Байден АҚШ ҳукуматини молиялаштириш муддатини узайтирди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 11 март куни федерал ҳукуматни жорий йилнинг 15 мартгача вақтинча молиялаштириш ташаббусини тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар тарқатди.  

Ушбу резолюция шу ҳафта бошида Конгресснинг иккала палатаси томонидан маъқулланган. АҚШда 2021 молия йили 30 сентябрда якунланди, бироқ қонунчилар узоқ вақт давомида 2022 йил учун тўлиқ бюджет бўйича келиша олмади. Шу муносабат билан улар давлат томонидан молиялаштиришни кенгайтириш бўйича вақтинчалик қарорлар қабул қилишга мажбур бўлди. Аввалги бундай ҳужжат 11 мартгача амал қилди. Агар янги резолюция шу вақтгача тасдиқланмаганида, АҚШ ҳукумат фаолиятини яна бир марта тўхтатиб туриши мумкин эди. 

Шунингдек, Байден жорий молия йилининг қолган қисми учун (2021 йил октябрь ойида бошланган) АҚШ ҳукумати томонидан 1,5 триллион долларлик молиялаштириш ташаббусини келаси ҳафтада имзолаши кутилмоқда. Хусусан, Украинага 13,6 миллиард доллар миқдоридаги гуманитар, ҳарбий ва иқтисодий ёрдамни ўз ичига олган ушбу пакет 9 март куни АҚШ Вакиллар палатаси томонидан маъқулланди, 10 март куни уни сенаторлар маъқуллади. Ушбу ташаббус жорий йилнинг 30 сентябрига қадар федерал ҳукуматни молиялаштиради.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг