“Бавария” юлдузи “Реал” ва “Барса” нишонида

Спорт 1998
image

Германиянинг “Бавария” клуби яримҳимоячиси Леон Горецка “Реал” ҳамда “Барселона” клубларининг қизиқиш доирасига тушган. Иккала клуб расмийлари ҳам футболчининг агенти билан  алоқага чиққан, шунингдек унга яхшигина маош ҳам таклиф қилмоқда.

Футболчининг шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади, бироқ “Бавария” унга ҳали янги шартнома таклиф қилгани йўқ. Горецканинг ўзи Мюнхенда қолмоқчи, лекин келишув таклиф этилмаса, у кетишга мажбур бўлади.

“Реал” ва “Барса”дан ташқари Леонга “Челси” ҳамда “Ливерпуль” клубларидан ҳам манфаатли таклифлар келиб тушган. Мерсисайд клуби яқинда кетган Вейналдум учун Горецкани номзод сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, якунига етган мавсумда Горецка 24 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ҳамда 5 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 2.9
t
×