“Бавария” етакчилари коронавирусга қарши кураш учун 500 миллион хайрия қилишди

Спорт 1600
image

Германия терма жамоаси ва “Бавария” клуби ярим ҳимоячилари Леон Горецка ҳамда Жошуа Киммих коронавирусга қарши кураш учун катта миқдорда пулни хайрия қилишди. Бу ҳақда Германиянинг “Bild” нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, футболчилар UNICEF’нинг коронавирусга қарши глобал эмлаш кампанияси учун 500 минг евро миқдорида пул ажратган.

Қайд этилишича, бу хайрия вакцинани 132 минг кишига етказиб бериш харажатларини қоплаш учун етарли бўлади.

Маълумот учун, 2020 йилнинг март ойида Киммих ва Горецка коронавирус билан курашиш учун “WeKickCorona” хайрия акциясини ташкил этишган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3
t
×