“Бавария” яна бир бор Германияда тенгсиз

Спорт 1479
image

Кеча, 17 август оқшомида Германия Суперкубоги учун Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳамда Дортмунднинг “Боруссия” жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда мюнхенликлар 3:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлим сўнгида Левандовски ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм бошида Томас Мюллер ҳисобдаги фарқни оширди. Бўлим ўрталарида “Боруссия” форварди Марко Ройс фарқни биттага қисқартирди. Аммо орадан кўп ўтмасдан Левандовски яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйин тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, “Бавария” ўз тарихида тўққизинчи маротаба Суперкубокни қўлга киритиб, янги рекорд ўрнатди. “Боруссия” ҳисобида эса бундай совриндан олтитаси мавжуд.

Юлиан Нагельсманн эса мураббийлик фаолиятидаги илк совринга эга чиқди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3
t
×