“Бавария” “Реал”нинг рекордини янгилади

Спорт 3907
image

Германиянинг “Бавария” клуби Бундеслиганинг иккинчи турида “Кёльн”га қарши тўқнаш келди ва 3:2 ҳисобида рақибини мағлуб этди.

Ушбу баҳсда 3 та гол киритган мюнхенликлар бу натижадан сўнг барча турнирлардаги кетма-кет 74-учрашувда ҳам гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, “Бавария” Европанинг топ-5 чемпионатларидаги клублар орасида “Реал Мадрид”нинг рекордини янгилади. 2016-17 йилги мавсумда мадридликлар кетма-кет 73 та ўйинда гол уришга муваффақ бўлган. “Қаймоқранглилар” ушбу 73 та баҳсда рақиб даврозасига умумий 200 та гол урган.

“Бавария” эса охирги 74 ўйинда 214 та гол уришга муваффақ бўлган. Уларнинг орасида энг кўп гол урган футболчи бу Роберт Левандовски бўлиб турибди. Унинг ҳисобида жами 72 та гол мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Мюнхен клуби 2020 йилнинг 9 февралида Бундеслига доирасида “Лейпциг”га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган. Ўшанда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 133
Рейтинг: 3
t
×