“Бавария”нинг таклифига дарҳол розилик билдирдим – Мане 

Спорт

image

 Сенегал миллий терма жамоаси ва “Бавария” клубининг янги футболчиси Садио Мане немис клубига кўчиб ўтиш таклифига дарҳол рози бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Бавария” жамаоси матбуот хизмати хабар берди. 

“Агентим биринчи марта “Бавария”нинг қизиқиши ҳақида хабар берганида, мен дарҳол ушбу клубга кўчиб ўтиш ғоясига қизиқиб қолдим ва Германиянинг энг кучли жамоаси сафида тўп тепишга розилик билдирдим. Ўйлайман-ки, бу қарорни ўзим учун жуда ҳам қулай вазиятда амалга оширдим. “Бавария” ҳар доим барча совринлар учун курашадиган дунёнинг энг йирик клубларидан бири ҳисобланади. Бу ерга кўчиб ўтиш яхши фикр ва тўғри қарор эди”, деган сенегаллик ҳужумчи. 

Маненинг қўшимча қилишича, унга “Бавария”дан ташқари бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлган. Аммо футболчини немис клубининг олдига қўйган мақсадлари қизиқтириб қўйган. 

“Агентим менга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борлигини айтди. Бироқ “Бавария”нинг олдига қўйган режа ва мақсадлари мени кўпроқ ўзига жалб қилди. Ўзимни улар қураётган лойиҳанинг бир бўлаги сифатида кўра олдим. Дунёдаги ҳар бир бола, ҳар бир футболчи Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни орзу қилади. Ҳозир мен жуда рақобатбардош жамоадаман. Шунга қарамай, ҳозирча Чемпионлар лигаси финали ҳақида гапиришга эрта, деб ўйлайман. Лекин келаси мавсумда ЕЧЛ финалига чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз”, деган “Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси. 

Маълумот учун, бугун, 22 июнь куни “Бавария” Садио Манени ўз футболчиси сифатида таништиради.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мане

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг