“Бавария” футболчиси Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Спорт
−
09 Ноябрь 2022
2964Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане жароҳати сабаб Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар берди. Футболчи "Бавария" – "Вердер" (6:1) учрашувида жароҳат олганди.
Сенегал терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини 21 ноябрь куни Нидерландия термасига қарши ўтказади. Шунингдек, африкаликлар "А" гуруҳида Қатар ва Эквадор билан тўқнаш келади.
Жорий мавсумда Мане "Бавария" сафида барча турнирлар доирасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Сенегал терма жамоаси сафида ҳужумчи 89 ўйин ўтказиб, 33 гол урган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023