“Бавария” ҳужумчиси юрагидан операция қилинди

Спорт 1722
image

Германиянинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоа ҳужумчиси Кингсли Коман юрагидан операция қилингани ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, футболчи 2 ҳафталардан сўнг, умумий гуруҳ машғулотларига қайтади.

“Коман кеча операция қилинди. У тез юрак уриши, ритмнинг бузилиши билан озгина муаммоларга дуч келган эди. Баъзида у қисқа вақт давомида нафас олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келарди. У сешанба куни кардио машғулотларини ўтказади. Бу 1,5-2 ҳафтагача давом этади. Шу вақтга келиб у умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтиши мумкин бўлади”, дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Коман ўтган мавсумда жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 15 та ассистга муаллифлик қилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3
t
×