“Барселона” ва “Ювентус” янги мавсум олдидан финалда ўйнайди

Спорт 1982
image

Жорий йилнинг 8 август кунида Испаниянинг “Барселона” ҳамда Италиянинг “Ювентус” клублари ўртасида “Гампер Кубоги” финали бўлиб ўтади. Финал бир ўйиндан иборат бўлиб, ғолиб “Гампер Кубоги” совринини қўлга киритади.

Маълумот учун, “Гампер Кубоги” 1966 йилда “Барселона” томонидан ташкил этилган ва шундан бери ҳар йили ўтказилиб келинади. Мусобақа клубнинг афсонавий президенти Жоан Гампер шарафига қўйилган.

Ўтган аср охирида турнирнинг ташкилий ишларида бироз ўзгаришлар юзага келган. 1996 йилга қадар бу мусобақа чорак финал, ярим финал, финал ҳамда учинчи ўрин учун баҳс тарзида ўтказилиб келинган. 1997 йилдан бошлаб мавсумолди тайёргарликлар сабаб турнир битта ўйиндан иборат тарзда ўтказилиб келинмоқда.

Мусобақа кубогининг устки айлана қисми 800 грамм кумушдан иборат, сиртига 100 грам олтин суви югуртирилган, пастки қисми эса мармардан ишланган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3
t
×