“Барселона” ўтган мавсумда рекорд суммада зарар кўрди

Спорт 1279
image

Испаниянинг “Барселона” клуби коронавирус пандемияси оқибатида 2020-21 йилги мавсумда рекорд даражада зарар кўрди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, клуб 2020-21 йилги мавсумдаги йўқотишларни 200 миллион евро атрофида бўлишини кутганди, аммо бу сумма 487 миллион еврога етди.

Аввалроқ, каталонияликлар Лионель Мессини қайтариш учун ойлик бюджетини камида 250 миллион евро камайтириши кераклиги ҳақида хабар берилган эди. Қолаверса, ушбу зарарни қоплаш учун Серхио Бускетс, Жерар Пике, Жорди Альба каби футболчиларнинг ойлик маошини камайтиришга ҳам келишилган.

Каталония клуби ушбу зарарларни қоплаш мақсадида кўпроқ даромад келтириши кутилаётган Европа Суперлигаси ғоясини ёқлаб чиқмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 3
t
×