“Барселона” ўтган мавсум рекорд миқдорда зарар кўрган

Спорт 2935
image

Испаниянинг “Барселона” клуби ўз расмий сайтида 2020-21 йилги мавсум учун умумий молиявий ҳисоботини тақдим қилди. Унга кўра, Каталония клубининг йўқотишлари жами 481 миллион еврони ташкил этди. Бу клуб тарихдаги рекорд миқдордаги зарари ҳисобланади.

Каталонияликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, “Барселона” ўтган мавсумдаги барча молиявий ҳужжатларни кўриб чиқишни бошлаган. Жамоа раҳбарияти бундай йўқотишларга ким айбдорлигини аниқламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, клуб ички норозиликлар ҳамда молиявий инқирозлар туфайли мавсум ярмида президент Бартомеуни истеъфога чиқариб, ўрнига Жоан Лапортани тайинлаган эди.

Маълумот учун, “Барса”нинг жорий мавсумдаги бюджети 765 миллион еврони ташкил қилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 160
Рейтинг: 3
t
×