“Барселона” шу пайтга қадар бунчалик кўп муаммога учрамаган – Пике

Спорт 1874
image

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жерар Пике Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Атлетико Мадрид”га қарши учрашувдан сўнг, жамоанинг муаммолари ҳақида айтиб ўтди. Унинг айтишича, клуб шу пайтга қадар бунчалик кўп муаммолар ботқоғига ботиб қолмаган.

“Ҳамма кўриб турибди – биз қийин вазиятдамиз. Ёлғон бўлмасин, бизда муаммолар жуда  кўп. Шунга қарамай, яна тикланишимизга ишонаман. Ҳозир бизни олдинлари ҳеч қачон кузатилмаган қийин давр кутмоқда. Ҳа, ростдан клуб бу пайтга қадар муаммолар ботқоғига бунчалик чуқур ботиб қолмаган. Лекин, шундай бўлса-да, жамоадаги муҳит аъло даражада. Биз ҳаммасини тузатмоқчимиз. Лапорта ва Куман? Футболчилар бунга аралаша олмайди. Бизнинг вазифамиз – майдонга чиқиб, қўлимиздан келганини қилиш ҳисобланади”, дейди Пике.

Маълумот учун, учрашув мадридликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Голларга Тома Лемар ҳамда Луис Суарес муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ЕЧЛ гуруҳ босқичи иккита турида ҳам 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраб, айни дамда гуруҳ аутсайдери бўлиб турибди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.1
t
×