“Барселона” рекорд нархга олган футболчи клубни тарк этади

Спорт 12333
image

Испаниянинг “Барселона” клуби яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо янги мавсумни Каталония клубида бошламайдиган бўлди. Бу ҳақида “кўк-анорранглилар” матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, клуб бош мураббийи Рональд Куман бразилиялик футболчини ўз режаларига киргизмаган ва президент Жоан Лапортадан уни сотиб юборишни илтимос қилган. Коутиньонинг ўзи ҳам клубни тарк этишга қарши эмас. Клуб манфаатли таклиф бўлиши биланоқ Филиппени сотиб юборишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Коутиньони 2017 йил қишги трансферлар ойнасида “Ливерпуль”дан рекорд сумма эвазига харид қилган эди. 120 миллион евролик трансфер эса ўзини оқламади. 2019-20 йилги мавсумни Коутиньо Мюнхеннинг “Бавария”си сафида ижарада ўтказган ва омадли мавсумдан сўнг “Барселона”га қайтгач, захирага “михланиб” қолган. Унга АПЛ клубларидан қизиқиш билдирилган.

Маълумот учун, у ўтган мавсум “Барселона” сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 2 ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 794
Рейтинг: 2.9
t
×