“Барселона” раҳбарияти Холанднинг агенти билан учрашди

Спорт

image

Кеча, 13 декабрь куни “Барселона” президенти Жоан Лапорта ва клуб директори Матеу Алемани таниқли футбол агенти Мино Райола билан учрашди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

“Кўк-анорранглилар” раҳбарияти Педрига “Golden boy” мукофоти топширилиши муносабати билан Туринга (Италия) учиб борган ва агент билан суҳбатлашишган.

Суҳбат чоғида “Боруссия Дортмунд” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг эҳтимолий трансфери ҳам муҳокама қилинган. Қайд этилишича, Лапорта Райоладан текширувларни камайтиришни сўраган ва футболчи Хави бошчилигидаги жамоанинг муҳим фигурасига айланишини айтган.

Томонлар Холланддан ташқари “Аякс” ҳимоячиси Нуссар Мазрауи масаласини ҳам муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Холанднинг “арилар” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади ва унинг товон пули 75 миллион евро қилиб белгиланган. “Реал Мадрид” эса футболчи жамоасини тарк этган тақдирда, уни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Холанд Турин Лапорта Райола Мазрауи

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг