“Барселона” президенти Мессининг келажагига аниқлик киритди

Спорт 3219
image

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта Лионель Мессининг келажаги борасида аниқ фикр айтди. Унинг айтишича, Месси клубда яна 2 мавсум қолади.

“Биз унинг имкон қадар тезроқ “Ҳа”, деб розилик беришини кутган эдик, ниҳоят у таклифимизга кўнди. Энди ишонч билан айта оламанки, Месси яна 2 мавсум биз билан бирга бўлади. Албатта, унинг қолиши кўпчиликни хурсанд қилади.

У ҳозир терма жамоаси билан бирга, шундай бўлса ҳам биз у билан алоқадамиз. Биз билан қолишга қарор қилгани учун ундан шахсан миннатдорман”, дейди Лапорта.

Маълумот учун, 6 карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 47 учрашувда майдонга тушиб 38 та гол ҳамда 14 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган. Мавсум якунига кўра у Испания “Олтин бутса”сини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи ўтган мавсум якунида клубидаги ишлардан норозилиги ва собиқ президент Бартомеу билан келиша олмагани сабабли кетишга қарор қилган эди. Ушбу қарор эса унинг ўша пайтдан бери қолиш ҳақидаги айтган биринчи гапи бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 2.9
t
×