“Барселона” Мессининг 10-рақамини кимга бериши маълум бўлди

Спорт 5270
image

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти ҳужумкор ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньога охирги имкониятни беришга қарор қилди. “Mundo Deportivo” нашрининг хабарига кўра, Лионель Мессининг кетиши ва жамоадаги бир қанча футболчиларнинг маоши камайганидан сўнг, каталалонияликлар учун бразилиялик плеймейкерни сотиш керак бўлмай қолган.

Коутиньо жамоанинг келажакдаги муваффақиятида муҳим рол ўйнаши учун ҳамма нарсага эга. Бундан ташқари, Рональд Куман Илайш Морибанинг кетиши эҳтимоли
юқори эканлиги туфайли бразилиялик плеймейкерни йўқотишни хоҳламаяпти.

Манбанинг таъкидлашича, “Барса” раҳбарлари ҳатто Коутиньога 13 йил давомида Мессига тегишли бўлган 10-рақамни олишни таклиф қилишган. 

Ла Лига қоидаларига кўра, клуб барча футболчиларнинг рақамларини трансферлар ойнаси ёпилган кунга қадар тақдим этиши керак. Маълумот учун, Европада трансферлар ойнаси 31 август куни ёпилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 226
Рейтинг: 3
t
×