“Барселона” Мессини олиб қолиш учун нима қилиши керак?

Спорт 3824
image

Хабарингиз бор, айни дамда аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси эркин агент бўлиб турибди. “Барселона” Месси билан янги шартнома имзолаш учун маошлар учун сарфланаётган пул миқдорини 174 миллион еврога қисқартиришига тўғри келади. Сабаби, клуб иқтисоди карантиндан сўнг анча зарарга кириб кетган ва Мессининг маоши уларга ҳаддан ташқари оғирлик қилади. Шу сабабли, улар аргентиналикни олиб қолиш мақсадида бир қанча футболчилардан воз кечишга мажбур.

Жамоа ёш иқтидорлари Хуниор Фирпони “Лидс”га, Конрад де ла Фуэнтени “Марсель”га сотиб юборди, Франсишку Тринкауни “Вулверҳэмптон”га ижарага берди ва Матеус Фернандес билан шартномани бекор қилди. Шунингдек, жамоа Филиппе Коутиньо, Антуан Гризманн каби ўйинчиларини трансферга қўйган. Айримлар билан эса шартномани бекор қилмоқчи.

Ана шулар амалга ошган тақдирдагина Мессини жамоада олиб қолиш клубга қимматга тушмайди. Янги мавсум старти арафасида барчаси ҳал бўлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 232
Рейтинг: 2.9
t
×