“Барселона” Месси билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олди

Спорт 4081
image

Испаниянинг “Барселона” клуби аргентиналик футбол юлдузи, айни дамда эркин агент мақомида бўлиб турган Лионель Месси билан ваниҳоят 5 йиллик шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, футболчи ва клуб шахсий келишувга эришган, расмий шартнома эса июль ойи охирида имзоланиши кутилмоқда. Футболчи бу ҳақида қуйидагича фикр билдирган: 

“Испанияда яна 5 йил... мен бундан жуда хурсандман. Катта эҳтимол билан фаолиятимни “Камп Ноу”да якунлайман, бу ер менинг уйим. Барчангизга раҳмат!”.

Маълумот учун, Месси “Барселона”да қолиш учун маошининг 50 фоизидан воз кечишга ҳам рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи жорий йилнинг 30 июнь санасида эркин агентга айланган эди, унга бу вақт оралиғида Англиянинг “Манчестер Сити” ва Франциянинг ПСЖ клубидан таклифлар бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 213
Рейтинг: 3
t
×