“Барселона” Куман ўрнига янги номзод топди

Спорт 4234
image

Бельгия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи ҳамда “Арсенал” собиқ юлдузи Тьерри Анри Каталониянинг “Барселона” клубини бошқариш учун номзод сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда “Eurosport” нашри хабар берди

Манбанинг маълумот беришича, “кўк-анорранглилар” француз мутахассиси вариантини 2017 йилдан бери кўзда тутиб келади. Ўшанда “Барса” Эрнесто Вальвердени бош мураббий этиб тайинлаганди. Рональд Куманнинг қониқарсиз натижаларидан сўнг, каталонияликлар яна 44 ёшли мураббий хизматига қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумотларга кўра, клуб мураббийликка собиқ футболчиларидан бири — Хави ёки Анрини тайинламоқчи.

Аввалроқ, “Барселона” Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесни клубга олиб келмоқчилиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Анри фаолияти давомида Бельгиянинг “Андерлехт” клубидагина мураббийлик қилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 145
Рейтинг: 3
t
×