“Барселона” илк турда ишончли ғалабага эришди: “Мессининг ўринбосари”дан 2 та гол ва ассист

Спорт 1504
image

Кеча, 15 август куни Ла Лига 1-туридан ўрин олган марказий учрашув — “Барселона” ҳамда “Реал Сосьедад” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. 

Баҳсда мезбонлар сафидан Пике, Брейтуэйт (2та) ва Робертонинг голларига меҳмонлардан Лобете ҳамда Ойарсабаль жавоб беришди. Ўйин каталонияликларнинг 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди ва улар Ла Лига янги мавсумини 3 очко билан бошлаб олди.

Аҳамиятли жиҳати, “Барселона”нинг тўртта голидан учтасидан учтасида Мартин Брейтуэйт иштирок этди (иккита гол, битта ассист). Бу ҳақида кўпчилик футбол мутахассислари, жумладан, Мессининг ўзи ҳам “У энди менинг ўрнимни билдирмайди”, қабилидаги гапларни айтди.

Маълумот учун, Месси кечаги ўйинни уйидан туриб томоша қилган ва гол урган Брейтуэйтнинг телевизордаги кўриниши билан қилган селфисини ижтимоий тармоқларга жойлаштириб, шу изоҳни қолдирган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3
t
×