“Барселона”га Холандни сотиб олиш учун ҳомийлар топилди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби раҳбарияти 2022 йилнинг ёзида Эрлинг Холандни сотиб олмоқчи. Клуб жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келганига қарамай, ушбу трансферни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр бўлган бир нечта фондлардан инвестиция таклифлари келиб тушган. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра,“кўк-анорранглилар” президенти Жоан Лапорта норвегиялик футболчининг отаси ҳамда агенти билан учрашган. Бироқ, Холанднинг иш ҳақи бўйича юқори талаблари “Барселона” учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. У “Боруссия”да йилига 8,6 миллион евро маблағ ишлаб топади.

Эслатиб ўтамиз, Холанднинг “Боруссия” билан тузган шартномаси 2022 йил ёзида ўз якунига етади. Унга “Реал”, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед”дан таклифлар бор.

Маълумот учун, Эрлинг Холанд жорий мавсум барча мусобақаларда 8 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ҳамда 4 та ассистнинг муаллифига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Боруссия Д Холанд Жоан Лапорта

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг