“Барселона”га иккита гол урган Левандовски рекорд ўрнатди

Спорт 2395
image

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски кеча, 14 сентябрь куни ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида Каталониянинг “Барселона” жамоасига қарши учрашувда майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа польшалик футболчи ЕЧЛнинг кетма-кет 18-ўйинида немис клуби сафида гол уришга муваффақ бўлди. Бу орқали Левандовски бундан аввал ўзи ўрнатган рекордни янгилади. Унгача Криштиану Роналду ЕЧЛнинг кетма-кет 16 та баҳсида гол уриб, рекорд ўрнатган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум “Бавария” турнирдаги юришини чорак финалда ПСЖга қарши тўқнашувда тўхтатган эди. Ўшанда парижликлар “Бавария” билан икки ўйин натижасига кўра 3:3 ҳисобини қайд этиб, меҳмондаги гол фактори сабаб кейинги босқичга йўл олган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 3
t
×