“Барселона” футболчиси “Вулверҳэмптон”га ижарага берилди

Спорт 1942
image

Англиянинг “Вулверхэмптон” клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Франсишко Тринкауни мавсум охирида сотиб олиш шарти билан ижарага олди. Бу ҳақда “Барселона” клуби Матбуот хизмати хабар қилди.

“Transfermarkt” портали Тринкаунининг трансфер нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда. Ижара нархи эса 6 миллион еврога тушгани айтилмоқда.

Ўтган мавсумда 21 ёшли португалиялик “Барселона” сафида 42 та ўйин ўтказиб, учта гол ҳамда иккита голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган. Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Тринкауни ўтган мавсумда Португалиянинг “Брага” клубидан сотиб олган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 2.9
t
×