“Барселона” ҳали сотиб олинмаган ўйинчининг футболкасини сотувга чиқарди

Спорт 7377
image

Хабарингиз бор, Испаниянинг “Барселона” клуби икки мавсумдан бери “Лион” ҳужумчиси Мемфис Депайга қизиқиш билдириб келмоқда. Яқинда испан оммавий ахборот воситаларида клубнинг футболчи билан келишгани ҳамда трансфер яқин кунлар ичида эълон қилиниши хабар қилинганди. Бироқ бу қанчалик рост эканлигига футболчи ҳам, клуб расмийлари ҳам изоҳ беришмади.

Бугун, 12 июнь куни эса  “Барселона” клуби расмий сайти футболкалар сотуви бўлимида Мемфис Депайнинг футболкасини сотувга қўйди. Аҳамиятли жиҳати, ҳали клуб уни сотиб олмаган.

Бундан келиб чиқадики, нидерландиялик футболчининг Каталонияга кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори. Бироқ ҳали бу ҳали расман эълон қилинмади.

Маълумот учун, Депайга Парижнинг ПСЖ клуби “Барселона”дан кўпроқ маош таклиф қилган эди, бироқ Мемфис бунга муносабат билдирмади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 353
Рейтинг: 3
t
×