"Барса” ҳимоячисини МЮга ўтказмоқчи

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Хави ҳимоячи Сержиньо Дестга чиқиш эшикларини кўрсатган. Испанлар мураббийи Дестни режаларига киритмаганини ва ўзига янги жамоа излашини бир неча маротаба айтиб ўтган. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди 

Янги бошланган мавсумда Каталон клуби Ла Лигада 3 та турни ўтказди. Бироқ, ушбу баҳсларнинг бирортасида америкалик ҳимоячи майдонда ҳаракат қилмади. Манбага кўра ҳимоячи жамоани тарк этишни истамаяпти.

Манбада берилган маълумотларга кўра Дестнинг кейинги манзили Манчестернинг “қизиллар”и бўлиши мумкин. 21 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси инглиз клубига ўтиш учун йўли очиқ, аммо шартноманинг муваффақиятли амалга ошиши бир неча омилларга боғлиқ.

МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг “Аякс”да Дест билан ишлаган ва шунинг учун уни ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. Бироқ, Сержиньонинг трансфери Аарон Уан-Биссакининг келажагига боғлиқ. Бу ёзда 24 ёшли футболчига "Кристал Пэлас" ва “Вест Хэм” жамоалари қизиқиш билдирган, аммо ҳозирча у МЮ билан қолмоқда.

МЮ агентлар орқали "Барса"га Уан-Биссакини Дестга алмаштиришни таклиф қилган, аммо бу вариант каталонияликларни қизиқтирмади. “Барса” Дестни 20 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Бироқ, "кўк-анорранглилар”нинг Сержиньодан халос бўлиш истагини ҳисобга олган ҳолда айрим манбалар клуб молиявий харажатларни камайтириши учун Дестни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериши мумкинлигини таъкидламоқда.

Маълумот учун, Transfermarkt портали маълумотига кўра америкалик ҳимоячининг нархи 18 миллион еврони ташкил этади.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг