Барча ҳудудларда ОТМга кириш учун тест синовлари якунланди

Жамият

image

Кеча, 20 август куни барча ҳудудларда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари якунланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Қайд этилишича, тест синовлари ҳудудларда қуйидаги кунларда якунланган:

•  12 август куни – Фарғона вилоятининг Сўх туманида;
•  17 август куни – Самарқанд вилоятида;
•  19 август куни – Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида;
•  20 август куни – Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 август куни 2022-2023 ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

965

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг