“Барcелона” Франция футбол федерациясидан пул ундирмоқчи

Спорт 2927
image

Испаниянинг “Барcелона” клуби франциялик ҳужумчиси Усман Дембеленинг терма жамоа сафида орттирган жароҳати туфайли Франция футбол федерациясидан товон пули талаб қилмоқда.

Бу борада FIFA’нинг қоидалари аниқ ёзиб қўйилган. Яъни, ўз миллий терма жамоаси сафида футболчи қандайдир жароҳат орттирса ва ўз клубидан 28 кунга узоқлашган тақдирда, уларнинг клублари товон пули талаб қилиш ҳуқуқига эга.

“Барcелона” 16 июль кунигача Франциядан товон пули тўлаб берилишини талаб қилмоқда.

Маълумот учун, товон пули минимум 7,5 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеле Евро-2020 нинг 2-турида Венгрияга қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Шифокорлар хулосасига кўра у камида 3 ой майдонга туша олмаслиги ойдинлашган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 115
Рейтинг: 3
t
×