Бангладешдаги кучли ёнғин: 52 кишининг ўлимидан сўнг фабрика эгаси ҳибсга олинди

Олам

image

Хабарингиз бор, кеча “Hashem Food and Beverage” фабрикасида катта ёнғин оқибатида 52 киши ҳалок бўлган эди. Бугун, 10 июль куни Бангладеш полицияси ушбу фабрика эгасини ҳибсга олди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, полиция “Hashem Food and Beverage” фабрикаси эгаси Абул Ҳашем билан бирга унинг тўрт ўғли ва яна 3 кишини қотилликда айбланаётганини айтмоқда. 

Расмийларнинг хабар беришича, айбланувчиларнинг ҳибсга олинишига ҳалок бўлганларнинг аксарияти асосий чиқиш эшиги қулфлангани сабабли бино ичида қамалиб қолганини, шунингдек, вояга етмаганлар ва болалар меҳнатидан фойдаланиш бўйича далиллар аниқланганини келтиришган. 

Фавқулодда вазиятлар бригадасининг таъкидлашича, қурбонлар орасида болалар ҳам бор, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги  учинчи қаватда қолиб кетган. Бангладеш меҳнат вазири Моннужан Суфианнинг АFP ахборот агентлигига айтишича, у шифохонада 14 ёшли ёнғиндан омон қолган болалар билан гаплашган.

“Агар болалар меҳнати исботланса, биз фабрика эгаси ва инспекторларга қарши чоралар кўрамиз”, дейди у.

Маълумотларга кўра, бино ичида сақланган кимёвий моддалар ва пластмассалардан озиқланган ёнғиннинг ўчирилгунича қарийб 24 соат вақт ўтган. Ҳозирда 50 дан ортиқ одам оғир  жароҳатланган. Хавотирга тушган оилалар эса шифохоналарда тўпланиб, бедарак йўқолган яқинларини қидирмоқда.

Маълумот берилишича, Бангладешнинг кўп қаватли биноларида ёнғинлар ва фалокатлар тез-тез содир бўлиб туради. Бу шаҳарда нисбатан  хавфсизлик стандартлари ҳали ҳам сустлигича қолган.

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг