Балки Мбаппени сотиб олармиз, бироқ бунинг бизга аҳамияти йўқ — Анчелотти

Спорт 2147
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Килиан Мбаппе трансфери борасида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, Мбаппенинг келиши жамоага аҳамиятли эмас.

“Билмадим, трансфер ойнаси ёпилишидан олдин нима бўлишининг аҳамияти йўқ. Бизда яхши ва кучли таркиб бор. Мен улар билан ишлашим мумкинлигидан хурсандман.

Табиийки, ечиниш хонасида трансферлар муҳокама қилинмайди. Гап бўлажак учрашувлар ҳақида кетмоқда, жамоамиз ўйинларга тайёргарлик кўриш, яхши муҳит яратиш ҳақида ўйламоқда. Мбаппе трансфери ҳақида нимадир дея олмайман, жамоага барчаси қоронғи. Ҳаммасини вақт кўрсатади, балки уни сотиб олармиз. Лекин бунинг бизга аҳамияти йўқ”, дейди Анчелотти.

Аввалроқ, “Реал Мадрид” Мбаппени август ойи охиригача сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирча, мадридликлар трансфер устида иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” мавсумлар оралиғида жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан, шунингдек, 2 асосий ҳимоячиси Серхио Рамос ҳамда Рафаэль Варан билан хайрлашди. Жумладан, Мартин Эдегор ҳам “Арсенал”га сотиб юборилди

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3
t
×