Бахмалда юпун кийинган ўқувчилар совуқда ташқарига турғизиб қўйилди

Жамият

image

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактаби ўқувчилари “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” тарғибот тадбири иштирокчиларини кутиб олиш учун юпун кийимда ҳовлига байроқ кўтаришга олиб чиқилгани акс этган сурат тарқалганди.

Сурат жиддий муҳокама ва норозиликларга сабаб бўлгач, мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди.

Бу ҳодисадан кўп ўтмай, Жиззахда ҳам маҳаллий раҳбарлар ёш қизчаларни енгил кийимда қаҳратон совуқда ташқарига олиб чиқиб, жонли декорация қилгани маълум бўлди.

Бахмал туманида Ахборот кутубхона марказида ёш қизлар атлас кўйлакларда қўлида нон билан ташқарида турғазиб қўйилган. Атрофда эса қиш манзараси, ерни қор қоплаган.

Қизиғи, доимгидек тадбирга келаётган раҳбарлар ва умуман барча ёши катталар қалин кийимларини кийиб, бошида телпагини бостириб олган.

Туман ҳокимлиги хабарига кўра, ахборот-кутубхона маркази жорий йил давомида 1602 номдаги 10427 нусхада бадиий адабиётлар ва дарсликлар билан бойитилган.

Тадбирга чақирилган қизлар қайси мактаб ўқувчилари, уларни кимнинг “илтимоси” билан ким олиб келгани ҳақида маълумотлар берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахмал

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар