Баҳодир Жалоловнинг финалдаги рақиби маълум бўлди

Спорт 4031
image

Аввалроқ Олимпия ўйинларида бокс бўйича ярим финал баҳслари бошлангани ҳамда унда ўзбекистонлик спортчи Баҳодир Жалолов британиялик рақибидан мутлақ устун келиб, финалга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун, 4 август куни бўлиб ўтаётган ярим финал баҳсларида иккинчи финалчи ҳам маълум бўлди. +91 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Қамшибек Кўнкабоев АҚШ вакили Ричард Торрес Жуниорга қарши баҳс олиб борди ва муросасиз жангда америкалик боксчи ғалабани қўлга киритиб, финалга йўл олди. Унга финалда ўзбекистонлик спортчи Баҳодир Жалолов қаршилик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Торрес икки йил аввал Баҳодир Жалоловга қарши Жаҳон чемпионатида тўқнаш келган ва ўшанда ўзбекистонлик боксчи рақибини нокаутга учратган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 3.2
t
×