Баҳрайн Бош вазири вафот этди
Олам
−
11 Ноябрь 2020
5857Баҳрайн Бош вазири Халифа бин Салмон Ал-Халифа вафот этди. Бу ҳақда "Bahrain News Agency" хабар берган.
Таъкидланишича, Баҳрайн Бош вазири мамлакат қироли Ҳамад ибн Исо Ал-Халифанинг яқин қариндоши бўлган. Яъни, Баҳрайн қироли марҳумнинг жияни эди.
Манбага кўра, Бош вазир Халифа бин Салмон Ал-Халифа бугун, 11 ноябрь куни эрталаб АҚШдаги клиникада вафот этган.
Маълумот ўрнида, у 1970 йилдан буён Бош вазир лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, қироллик оиласи аъзосининг вафоти муносабати билан мамлакатда бир ҳафталик мотам эълон қилинади. Қиролликнинг вазирлик ва идоралари ишлари эртага, 12 ноябрдан бошлаб уч кунга тўхтатилади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023