Британия квартали Greenwich 8 фоиз байрам чегирмасини совға қилади

Бизнес

image

Ўтган йил давомида инсонлар хорижга чиқишни соғинди. Қувончли оилавий саёҳатлар, фаол ҳордиқ чиқариш ва диққатга сазовор жойлар томошаси, шопинг туризми кейинга қолдирилди. Биз Европа шаҳарларида сайрлар қила олмас эканмиз, Европанинг ўзи бизнинг олдимизга келади.

Golden House компанияси бизга Европанинг бир қисми бўлмиш Британия уйларини Британия квартали Greenwich'да таклиф қилади. Бунинг устига, 1-мартдан 9-мартгача “бизнес” ва “комфорт” тоифасидаги хонадонлар сизга анча арзонга тушади: ҳар бир харидорга байрамона 8 фоиз чегирмалар совға қилинади.

Greenwich турар жой мажмуаси Golden House'нинг энг нафис ва салобатли лойиҳаларидан бири. Бу барча зарур инфратузилма объектларига эга ва анъанавий инглизча услубда барпо этилган саккиз қаватли биноларни ўзида мужассам қилган бутун бир даҳадир. Гранит, фибробетон ва сиртқи ғишт билан пардозланган ўзгача услубдаги қизғиш-оқ фасадлар The Union Jack Буюк Британия байроғи рангларини эслатади. Вестминстер саройидаги каби бурчакларда жойлашган соат бинолари сизни гўёки кичик бир Британияга олиб келгандек бўлади.

Британия квартали бизнес ва комфорт тоифасидаги 15 та бинони ўз ичига олади. 47–221 м2 майдонга эга 30 дан зиёд тарҳлардаги хонадонлар мавжуд. Улар шундай режалаштирилганки, бу ҳар бир квадрат метрдан имкон қадар самарали фойдаланиш имконини беради.

Бизнес тоифасида 2, 3 ва 4 хонали хонадонлар таклиф қилинади. Бу ерда сиз барчасини ўз дидингизга мувофиқ амалга оширишингиз мумкин. Ушбу турдаги хонадонлар тарҳ ва дизайннинг ноодатий ечимларини хуш кўрувчи ижодий инсонларга мос келади. 

Комфорт тоифасидаги 2, 3 ва 4 хонали хонадонлар тўлиқ таъмирланган тайёр ҳолда тақдим этилади: шунчаки кўчиб келинг ва яшашни бошланг! Бундай хонадонларни лойиҳалашда дизайнерлар иши кўриниб туради: энг сифатли материаллар ва амалий жиҳатдан қулай бўлган интерьер ечимлари танланган. Ҳар бир майда деталлар пухта ўйланган — "розетка"дан тортиб коммуникация тизимларигача тўғри жойлаштирилган. Харидорларни яна бир совға кутмоқда: газ плитаси, ҳаво тортиш ускунаси, "духовка" ва идиш-товоқ ювиш жойини ўз ичига олган замонавий ва технологик ошхона гарнитури совға тариқасида!

Комфорт тоифасидаги хонадонлар нарх ва қурилиш сифати орасидаги мувозанатни истаганлар томонидан ниҳоятда талаббоп. Golden House бу талабни инобатга олган ҳолда мажмуа ичида яна бир комфорт тоифасидаги уйни тақдим этди. "Британиянинг бир қисми"ни ёқимли баҳорий нархларда харид қилиш имкониятини қўлдан чиқарманг! Фақатгина 9-мартгача!

Greenwich ҳақида батафсил маълумот олиш учун call-марказга мурожаат қилинг ёки савдо офисига ташриф буюринг.

Call-марказ: (+998) 78-150 −11−11

Greenwich савдо офиси: Миробод тумани, Янгизамон ва Сайхун кўчалари кесишмаси

Мўлжал: Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг