Баҳодир Жалоловнинг оиласи оғир жудоликка учради

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 13 декабрь куни ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг бобоси вафот этди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Жойингиз жаннатдан бўлсин бобожон! Отамдан қолган ёдгорим оламдан ўтдилар. Яқинлар, бобомнинг хақларига дуо қилиб қўйинглар!” дея ёзган Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 декабрь куни Баҳодир Жалолов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида профессионал боксдаги ўзининг 9-жангини ўтказиб, биринчи зарбасидаёқ рақибини нокаутга учратган эди.

Маълумот учун, “Big uzbek” ҳаваскор боксдаги фаолияти давомида 4 карра Осиё чемпиони бўлган. Жаҳон чемпионатида эса олтин (2019) ва бронза (2015) медалларини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

5323

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг