Олимпиада: Жалолов олтин медаль учун қачон рингга кўтарилади?
Спорт
−
04 Август 2021
7626Бокс бўйича +91 кг вазн тоифасида Олимпиада ўйинлари финалига йўл олган ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловнинг рақиби ва жанг санаси маълум бўлди.
Финал беллашуви 8 август куни Тошкент вақти билан соат 11:15 да ўтказилади ва Баҳодир Жалоловга америкалик Ричард Торрес рақиблик қилади. Торрес ярим финалда Қозоғистон вакили Камшибек Конкабаевни жуда катта устунлик билан мағлуб этган бўлса, Жалолов британиялик Фрейзер Кларк устидан ғалабага эришди.
Бунга қадар, ушбу боксчилар 2019 йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг чорак финалида ҳам тўқнаш келган ва унда Жалолов рақибини чуқур нокаутга учратган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023