Азизов ва Эрматов ЎФА раҳбариятига қайта сайланиши кутилмоқда

Спорт

image

Бугун, 16 сентябрь Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига сайланиши мумкин бўлган номзодлар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, ЎФАга аъзо ташкилотлар томонидан лавозимлар кесимида 24 нафар номзод рўйхати келиб тушган. Ассоциация сайлов қўмитаси томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра, номзодларнинг рўйхати қуйидагича шакллантирилди:

ЎФА Президенти лавозимига – Азизов Абдусалом Абдумавлонович;

ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига – Ирматов Равшан Сайфиддинович;

ЎФА Вице-президенти лавозимига (2 нафар) – Икрамов Азизбек Исроилович, Усманов Жахангир Мираброрович, Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович, Зикрияев Рахмидин Эгамович, Исроилов Шоакром Холматович, Каримов Дилшод Муроджанович;

Ижроия қўмита аъзолигига (9 нафар) – Миробидова Эдита Лукмановна, Абдувахитов Абдужаббор Абдусаттарович, Исоқов Тўлаган Улмасович.

Қолган 13 та номзод ЎФА уставининг 30-моддаси III бандига асосан камида учта аъзо ташкилот томонидан қўллаб-қувватланмаганлиги сабабли рўйхатга киритилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов ЎФА Равшан Эрматов Футбол

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг