Азалий можаро: Исроил ҳарбийлари 4 нафар фаластинликни яралади

Олам

image
0:00
0:00
download

Исроил ҳарбийлари Ғарбий соҳилда фаластинлик намойишчиларга қарши пластик ўқ отиб, 4 кишини жароҳатлади. Бу ҳақда “Anadolu” хабар бермоқда.

Фаластинликлар Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ажратувчи деворда яҳудийларнинг турар-жойларини кенгайтиришга қарши норозилик намойишларини ўтказди.

Норозилик акциялари Бейт Декин ва Кафр-Каддум қишлоқларида бўлиб ўтган.

Бундан ташқари, намойишчиларнинг аксарияти кўздан ёш оқизувчи газ таъсиридан азият чеккан. Исроил хавфсизлик кучларининг ҳаракатларига жавобан фаластинликлар уларга тош билан ҳужум қилган.

Маълумот учун, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил 1967 йилда босиб олган 250 дан ортиқ яҳудий аҳоли пунктлари мавжуд. Ушбу ҳудудларда яшовчи 450 мингдан ортиқ яҳудий кўчманчилари ғарбий соҳилда ишғол остида яшаётган фаластинликларнинг ҳаётини янада мураккаблаштирмоқда.

Халқаро қонунларга кўра, босиб олинган ҳудудларда жойлашган барча яҳудий аҳоли пунктлари ноқонуний ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг