Айрим абитуриентлар Фискал институтга имтиҳонсиз қабул қилинади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасида белгиланишича:

•    солиқ тизимида ишлаётган ва икки йиллик иш стажига эга бўлган солиқ техникумлар, шу жумладан Фарғона, Тошкент, Бухоро солиқ коллежлари битирувчилари институтнинг бакалавр йўналишига кириш имтиҳонларини топширмасдан суҳбат асосида ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб ўқишга контракт асосида қабул қилинади;

•    иқтидорли талабалар учун Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади (кейинги ўринларда – Махсус жамғарма);

•    Институт талабалари ва солиқ техникумлари ўқувчиларининг кундузги таълим ўқиш даври солиқ органларига ишга жойлашган тақдирда иш стажига қўшилади;

•    солиқ органлари ходимларининг Институтда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ўқиши Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан пуллик асосда амалга оширилади;

•    ўқишнинг бакалавр йўналишини муваффақиятли якунлаган институт битирувчилари иқтисодий комплекс таркибига кирувчи давлат органлари ва ташкилотларида иш билан таъминлашлари кафолатланади;

•    солиқ техникумлари харажатлари Давлат бюджет маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси асосида ўқитишдан, контракт тўловларидан, Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағларидан ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ва мазкур маблағлар шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади;

•    Институт харажатлари Махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан, тўлов-контракт асосида тушган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади ва мазкур маблағлар банк ҳисобварақларида жамланади.

Лойиҳа муҳокамаси 2021 йил 7 январгача давом этади.

Маълумот учун, Фискал институти ва Бухоро, Фарғона ҳамда Тошкент солиқ техникумлари фаолияти йўлга қўйилиши Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузурида фискал институтни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фискал институт

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар