Айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига республиканинг айрим ҳудудларида яна битта махсус солиқ режими – республиканинг айрим ҳудудларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилади.

XXI бўлим “Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари” “Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига ва Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари” этиб қайта номланди ва 71-1-боб “Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари” билан тўлдирилди.

Солиқ солишнинг алоҳида тартибига эга Ўзбекистоннинг алоҳида ҳудудлари қуйидагилардан иборат: Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа - 2 кўчаси.

Республиканинг айрим ҳудудларида фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ЖШДС бўйича солиқ ставкалари 1% миқдорида белгиланади.

Солиқ ставкалари:

•    фойда солиғи бўйича - айрим ҳудудлар солиқ органида ҳисобда турган ва айрим ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятдан даромадлар олаётган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади;
•    ЖШДС бўйича  - республиканинг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида қўлланилади;
•    айланмадан олинадиган солиқ бўйича - солиқ тўловчиларга нисбатан улар тушумининг республиканинг айрим ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятидан олинадиган қисмига нисбатан қўлланилади.

Республиканинг айрим ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган солиқ тўловчилар учун қатъий белгиланган миқдорлардаги ЖШДС ҳар чоракда 25 минг сўм миқдорида тўланади.

Ижтимоий солиқ бўйича қуйидагилар учун солиқ ставкалари белгиланади:

•    юридик шахслар учун (бундан бюджет ташкилотлари мустасно) – 1 фоиз. У республиканинг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига нисбатан қўлланилади;
•    республиканинг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун - йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида.

Республиканинг алоҳида ҳудудларида жойлашган кўчмас мулк объектларига ва ер участкаларига, шунингдек ушбу ҳудудларда фойдаланиладиган сув ресурсларига нисбатан СКнинг 415, 422, 429, 437 ва 445-моддаларида белгиланган мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,1 коэффициент қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг