Жиззахда аёлнинг беҳаё суратларини тарқатиш билан қўрқитган товламачи ушланди

Жамият

image

Жиззах вилоятда йигит аёлнинг беҳаё суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Зафаробод туманида яшовчи, пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олаётган аёл ички ишлар органларига мурожаат қилган. У Жиззах шаҳрининг “Обод” маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган Э.А. унга нисбатан товламачилик қилаётганлигини билдирган. Маълум бўлишича, йигит аёлнинг беҳаё суратларини ижтимоий тармоқда тарқатишини айтиб, 8 минг АҚШ доллари талаб қилганини айтган.

Жабрланувчининг аризаси асосида вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси томонидан тезкор тадбир уюштирилди. Қисқаси, товламачи Жиззах шаҳрининг “Заргарлик” маҳалласи ҳудудида 3 минг АҚШ доллари олган пайтида ушланди. 

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

товламачилик

Баҳолаганлар

625

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг