Автомобиль ён ойналарини очиб ҳаракатланиш ҳайдовчи ҳаётига хавф солади – мутахассис

Технология

image

Автомобилнинг ён ойналарини очиб бошқариш инсон юзига майда тошлар, ҳашаротлар ва бошқа машиналар томонидан чиқариладиган сув томчиларини келиб урилишига сабаб бўлади. Буларнинг барчаси қисқа вақт ичида ҳайдовчининг автомобиль бошқарувини йўқотишига сабаб бўлади, дейди автомобиль агентлиги мутахассиси Егор Василев.

"Албатта, ҳайдаш пайтида юзингизга шамолнинг урилиши ёқимли, лекин бу ҳақиқатан ҳам хавфсизми? Шамол оқими бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин – чанг ва майда тошларни юзга олиб келиб уради. Ҳатто оддий зарба бўлган тақдирда ҳам шахсан улар ҳайдовчининг беихтиёр реакциясини келтириб чиқариши мумкин, бу эса унинг автомобиль бошқарувини қисқа вақт ичида йўқотишига сабаб бўлади”, дея огоҳлантирди мутахассис.

Агар тош ёки ҳашарот кўзга тушиб қолса, унда ҳаммаси янада ёмонроқ тус олади.

Ёмғирли об-ҳаво шароитида бошқа транспорт воситасининг кўлмакка тушиб кетиши очиқ дераза орқали ифлос киришига сабаб бўлади. Бу ҳам хавфсиз ҳаракатланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади.

"Худо кўрсатмасин, бахтсиз ҳодисага дуч келсангиз, унда очиқ деразалар ҳолатида сиз машинага тушиши мумкин бўлган нарсалардан жароҳат олиш хавфига дуч келасиз. Шунинг учун, кўплаб замонавий автоуловларда, воқеа содир бўлган тақдирда, ён ойналар ва люклар автоматик равишда ёпилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг”, дея хулоса қилди мутахассис.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ автомобиль

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг