Автобусда саёҳат қилиш нархлари қанчага ошди?

Жамият

image

Ўзбекистонда шаҳарлараро автобусда саёҳат қилиш учун йўл ҳақи нархлари йил бошидан буён ўртача 9,4 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, ноябрь ойидаги шаҳарлараро қатновчи автобусларда йўл ҳақи октябрь ойига нисбатан ўртача 0,4 фоизга қимматлашган.

Маълумот ўрнида, мамлакатда сўнгги 10 ой ичида 773 дона, октябрь ойида 77 дона автобус ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 110,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 300 млн литрдан зиёд автомобиль бензини импорт қилинган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ноябрь ойида бензин 9,8 фоизга қимматлашган. Пропан эса аксинча, ой давомида республика бўйича ўртача 7,2 фоизга арзонлашган, метан нархи ўзгаришсиз қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг