Австралияга даҳшатли қум бўрони ёпирилди (видео)

Олам

image

Бир неча ойдирки, Австралия турли табиий офатлар ичида қолиб кетди. Мамлакатда ўрмон ёнғинларидан сўнг, кучли сел ва кўчкилар ўз домига тортди. Табиий офатлардан ҳалок бўлганлар сони 100 нафарга яқинлашган, ярим миллиарддан ортиқ жонзод нобуд бўлган.

Куни кеча Австралияда яна бир табиий офат содир бўлди. Қум бўрони катта ҳудудни вайрон қилди.

Янги Жанубий Уэльс штатида содир бўлган кучли шамолнинг тезлиги соатига 100 километрга етган. Айрим жойларда эса 107 км.га чиққан. Шу сабабли бўрон кўтарилган. ОАВ берган маълумотларга кўра, бўрон Даббо шаҳридаги мактабни вайрон қилган. 

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимият аҳолини тошқинлар хавфидан огоҳлантирган.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Австралия қум бўрони

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг