Австралияда самолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Олам
−
11 Март 2020
4268Австралия шимоли-шарқида жойлашган Квинсленд штатида енгил моторли самолёт қулади. Оқибатда 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Nine News” телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, самолётнинг моторларида носозлик келиб чиққан ва у қулаган. Бортда бўлган йўловчилар, жумладан, учувчи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган. Қутқарувчилар самолётнинг қолдиқларини Кейп-Йорк яриморолидан топган.
Бошқа вариантларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароити ҳам фалокатга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Айни дамда Квинсленд штатида кучли шамол ва ёмғир кузатилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023