Август бошида қандай об-ҳаво кузатилиши очиқланди

Бу қизиқ

image
Malibu’ни “кўп гапирмасдан” қўйворишни буюрган командир ва ҳайдовчи жазога тортилди north_east

Malibu’ни “кўп гапирмасдан” қўйворишни буюрган командир ва ҳайдовчи жазога тортилди

Бугун, 2 август Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат энг чекка шарқий ҳудудларда булутлиликнинг конвектив ривожланиши кузатилади, бунинг ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли маҳаллий ёмғир ёғади. 

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, пешинга келиб, термометр кўрсаткичи 36-39 даражагача кўтарилади, бу август ойи бошидаги меъёрдан 3-4 даражага юқори.

Эртага ва иш ҳафтасининг охиригача текислик ҳудудларда ҳавонинг ўртача иссиқ бўлиши давом этади, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, аммо ушбу кунлардаги аномал ҳарорат июль ойининг энг иссиқ давридагидек аҳамиятли эмас. Кечалари аста-секин узаяди, кунлар эса қисқаришни бошлайди.

Ушбу ҳафтанинг катта қисми давомида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутларнинг ривожланиши кузатилади, бунинг натижасида маҳаллий ёмғир ва момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Республика бўйича 2-4 августда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

2-5 августда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи сақланиб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг