Аутсайдер билан ўйинда очко йўқотган Франция гуруҳда пешқадамга айланиб олди

Спорт 1436
image

Кеча, 19 июнь куни Евро-2020 “F” гуруҳи 2-тури доирасида Франция терма жамоаси Венгрия билан учрашув ўтказди. Муросасиз кечган учрашувда фаворит французлар кутилмаганда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Аҳамиятли жиҳати, ўйинда ҳисобни 45-дақиқада венгрияликлар очди, сўнгра 66-дақиқада Франция Гризманнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. 

Шу тариқа, 2-турда аутсайдер билан дуранг қайд этган Франция очколари сонини 4 тага етказиб олган ҳолда “F” гуруҳи пешқадамига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринларда 3 очкодан тўплаган Германия ҳамда Португалия терма жамоалари бормоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3
t
×