“Атлетик” футболчиси Ла Лига рекордини ўрнатди

Спорт 1643
image

Кеча, 18 сентябрь куни Испания Ла Лигаси 5-тури доирасида “Атлетико Мадрид” ўз уйида “Атлетик Бильбао”ни қабул қилди. Муросасиз кечган ҳамда Жоау Фелиш қизил карточка олган баҳсда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Қайд этиш керакки, ушбу баҳс орқали “Атлетик” аъзоси Иньяки Уильямс жамоанинг Ла Лига доирасидаги кетма-кет 200-учрашувида майдонга тушишга муваффақ бўлди. У 2016 йил апрелидан буён жамоанинг Ла Лига доирасидаги барча учрашувларида майдонга тушган. Бу Испания чемпионати тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Маълумот учун, ўтган ҳафта у “Атлетик” сафида барча мусобақалардаги ўйинлари сонини 300 тага етказиб олди. Ла Лига доирасида “Мальорка”га қарши ўтган ушбу баҳсда у юбилейини гол билан нишонлашга ҳам муваффақ бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 2.9
t
×